UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Артур Геворкян: "Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритсам, сочимни яна қисқартираман" Янгиликлар

Артур Геворкян: "Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритсам, сочимни яна қисқартираман"

Кеча олий лиганинг 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда "Бунёдкор" ўз уйида "Локомотив" жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда имкониятни бой дерди.

Ушбу баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" клуби футболчиси Артур Геворкян ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Майдон ҳолатини ёмон, деб  ўйлагандим. Аксинча, майдон ажойиб ҳолатда экан. Чиройли футбол намойиш этишимиз учун бу ҳалақит қилмади. Учрашув тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди. Яна икки кундан сўнг "қалдирғочлар" билан кубок баҳси жавоб учрашувида тўқнаш келамиз. Албатта, ушбу баҳс жавоб ўйини олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Афсуски ушбу ўйинда Салим бизга етишмади.  

Бир инсонга ваъда берганим учун соч турмагимни ўзгартирдим. Сочимни янада калталатишим ҳам мумкин эди, аммо об-ҳаво совуқ бўлгани учун бундай қила олмадим. Шундоқ ҳам совуқ бўлмоқда. Энди буларнинг бари кайфиятни кўтариш учун ўйлаб топилган. Ҳар сафар чемпион бўлмайсиз-ку! Агарда Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритсак, сочимни яна қисқартираман.  Бу менга қийинчилик туғдирмайди", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Артур Геворкян.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика