Артур Геворкян "Насаф"даги хайрлашув ўйинини "Андижон"га қарши ўтказади

4 июл 2016, 22:20
Қаршининг "Насаф" жамоасидан "Локомотив"га ўтган туркманистонлик вингер Артур Геворкян эртага "аждарлар" сафидаги охирги ўйинини ўтказади.


"Локомотив" билан шартнома имзолаган Артур Геворкян "Насаф" таркибидаги сўнгги ўйинни ўтказиш учун Андижонга йўл олди.

Эртага Андижонда "Насаф" Ўзбекистон кубоги доирасида "Андижон" билан куч синашади ва шундан сўнг жамоа танаффусга чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›