UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  0 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  0 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  4 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  1 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  3

“Артистлар!” ёхуд "Андижон" - "Динамо" ўйинига мухлислар томонидан берилган баҳо ВИДЕО Янгиликлар

“Артистлар!” ёхуд "Андижон" - "Динамо" ўйинига мухлислар томонидан берилган баҳо ВИДЕО

Ўтган ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари миллий чемпионатимизнинг 29-тур учрашувлари ўтказилди ва яна битта турдан кейин олий лига баҳслари ҳам ниҳоясига етади.

Бу сафар барча масала сўнгги турга қолди. Яъни, ким чемпион бўлишию, кимнинг олий лигани тарк этиши айнан 30-турда ойдинлашади. Бир томондан қараганда, барча масала охирги турга келибгина ҳал қилиниши бу ишқибозлар учун қизиқарли кўриниши мумкин. Аммо иккинчи томондан қараганда, кимнинг нечанчи ўринни эгаллаши ёки ким чемпион бўлишию, кимнинг лигани тарк этиб, плей-оффда қайси жамоанинг қатнашишини кўпчилик тушуниб етди.

Масалан, “Пахтакор” клубининг жорий мавсумда ҳам мамлакат чемпиони бўлишига ҳеч ким шубҳаланмаяпти. Айниқса, охирги ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари барчанинг диққат марказида турибди. 29-турдан кейин “Андижон” жамоаси расман олий лигада қолди. Чунки ўз майдонида “Динамо” билан дуранг ўйнагач, ҳаммасини узил-кесил ҳал қилди. Унгача эса барибир мухлисларда ҳавотир йўқ эмасди. Ана энди, олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашда “Бухоро”, “Динамо” ҳамда “Сўғдиёна” қолди. Айниқса, охирги турда “Сўғдиёна” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги кечадиган беллашувда барча масалага ойдинлик киритилади. “Динамо” эса ўз уйида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Аммо ҳозирда ҳеч ким самарқандликларнинг ушбу учрашувда ғалаба қозонишига шубҳаланмаяпти. “Динамо” камида дурангга эришади. Қизиқ, нима учун ҳозирдан бундай аниқ ва жиддий оҳангда гапиряпмиз? Чунки охирги турларда рўй бераётган натижалар шундай фикр юритишимизга мажбур қиляпти-да! 


Кўча-куйда мухлис ёки мутахассислар билан гаплашсак, ҳаммаси битта гапни айтишяпти: Яъни, охирги турдаги ўйинларнинг аксарияти олди-сотди, келишилган дея фикр билдиришяпти. Бу албатта кўчадаги гап-сўзлар! Бир қарашда қайд этилаётган натижалар уларнинг гапида жон бордек таассурот уйғотяпти. Масалан, “Бухоро”ни олайлик, нима сабабдан шу пайтгача аксарият учрашувларда мағлубиятга учраб, қимматли очколарни бой берган бу жамоа охирги турларга келиб кетма-кет ғалабаларга эришяпти? Бекободда “Металлург” устидан уч очкони қўлга киритишини, очиғи сезгандик ва амалда ўз исботини топди. Сўнгра ўз майдонида “Нефтчи”ни ҳам ютишини билардик ва шундай бўлди. Қизиқ, нимага айнан биз ўйлаган ва тахмин қилган натижалар қайд этиляпти? Агарда “Бухоро” шунчалик ғалаба қозонишни билар экан, у ҳолда нега эртароқ бунинг ҳаракатини қилмади? “Металлург” ҳам, “Нефтчи” ҳам эгаллайдиган ўринларини деярли нақд қилиб қўйишганди. “Бухоро”га эса ғалабадан бошқаси керак эмасди, натижа эса...

“Сўғдина” ҳақида ҳам шундай фикрни билдиришимиз мумкин. Даврон Файзиев жамоаси ҳам охирги иккита турда ғалаба қозонди. Аввалига “Олмалиқ”ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, сафарда “Қўқон-1912”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жиззахликлар ҳам бунгача атайин ушбу ўйинларни пойлаб тургандек, бунгача ўтказилган аввалги учрашувларда рақибларига кучи етмасдан ютқазганди. Қўқонликлар ўз уйидаги охирги учрашувда имкониятни бой беришгач, мезбонлар устози Рустам Абдуллаев истеъфога чиқариб юборилди. Олдинги мағлубиятларда ишдан бўшатилмаган мураббий нега айнан “Сўғдиёна”га ютқазгач, “ҳайдалди?” Шунингдек, Даврон Файзиев ҳам кўпинча ўзини бечора ҳолдек кўрсатади.

Очиғи, шахсан ўзим бу турда “Сўғдиёна”нинг ҳам, “Бухоро”нинг ғалабасини кутгандим. Чунки ғалаба уларга кўпроқ керак эди, аммо қандай йўл билан уч очкога эришилганлиги уларнинг ўз виждонига ҳавола. Шунингдек, “Андижон” – “Динамо” беллашувида ғолиб номи аниқланмаслигини ҳам олдиндан сезгандим. Лекин учрашувдан аввал “Андижон” аъзолари билан гаплашганимда “бугун албатта ютишимиз керак, бу мавсумдаги охирги ўйинимиз, мухлисларимизни хурсанд қилмасак бўлмайди” деб айтган гапларини эшитгач, кўнглимда бугун “жонли” ўйин кўрамиз экан-да, деган ишонч пайдо бўлганди. Ўйиннинг бориши шундай ташкил этилгандики, унда ҳеч бир жамоа ғалаба қозониш учун астойдил курашмаётгандек эди! 10-дақиқа ўтиб бораётганида “Динамо” ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Бунгача ўта қийин вазиятларда ҳам гол уриб келган ва ўз ҳисобига 7 гол ёзиб қўйган футболчи қандай қилиб бўш қолган дарвозани ишғол эта олмаслиги мумкин? Ушбу ўйин “Динамо” учун катта аҳамиятга эга эди. Негаки, улар мағлубиятга учрайдиган бўлишса, лигада қолиш имкониятини пасайтириб юборган бўларди. “Андижон” учун эса ҳатто дуранг ҳам етарли бўларди. Якунда эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Мезбонлар таркибида ёш футболчи Фарҳод Бекмуродов олий лигадаги дастлабки голини урди. Мезбонлар сафида ҳеч ким “Динамо” дарвозасини ишғол қила олмаётган бир пайтда у кутилмаганда жарима майдони ичига кириб бориб, осонлик билан Муҳиддин Худоёров дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонлар эса орадан икки дақиқа ўтгач, Фарруҳ Шотурсуновнинг голи билан жавоб қайтаришди. Ушбу голдан кейин “Андижон” посбони Геннадий Мошняга жамоадошларига кескин равишда эътирозини билдирди ва ўзини алмаштиришини сўради. Учрашув тугаганидан кейин эса у ҳаммадан биринчи бўлиб, ечиниш хонасига кириб кетди. Уни илгари бундай ҳолатда сира ҳам кўрмагандик. Айнан ҳисоб тенглашганидан кейин андижонлик мухлислар ўзларини қўярга жой топа олмай қолдилар. Аввалига “Динамо”ни олиб қолдик” дея бир неча бор баралла бақиришди. 


Сўнгра, “Спектакль”, “Спектакль”, “Артистлар”, “Артистлар” деб ҳам ўз норозиликларини билдиришди. Олдин ҳам айтгандим: сунъий ўйин билан жонли ўйиннинг фарқи бор. Сохта ўйин билан эса мухлисларни алдаб бўлмайди. Мен бу гапим билан мазкур учрашув келишилган эди демоқчи эмасман. Шунчаки, шу куни стадионда кўрган-кечирганларимни ёзяпман. Стадионга йиғилган ишқибозлар эса ҳаммасини кўриб туришди ва юқоридаги сўзлар билан футболчиларга қарата олқишлашди. Олдин бунақасини кўрмагандим. Яна қайтараман: мен бу гапларни ичимда тўқиб ёзаётганим йўқ. Стадионда айнан шундай муҳитни кўрдим ва буни ўша куни ўйинга борганлар ҳам тасдиқлашади. Демоқчиманки, клуб ҳақида қандайдир таҳлилий мақола ёзилса, дарҳол эртасига телефон қўнғироқлари бўлиб турарди. Гўёки, биз қуруқ, сафсата гапларни ёзаётгандек. Аммо стадионда нималар бўлаётганини халқ кўриб турибди-ку! Шу ўринда мазкур ҳолат юзасидан фикрларимиз оддий бўлиб қолмаслиги учун “Андижон” – “Динамо” учрашувини бевосита стадионда кузатган оқсоқол мухлисга мурожаат қилиб, унинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб кўрдик.

“Ўйин ёмон майдонда ўтди, дея сўзини бошлади Хусанов Абдуфаттоҳ ҳожи ота. – Чунки бизнинг майдонимиз учрашувга тайёр эмас экан. Ўйинчиларимиз олий лигада қолишганига ишонч ҳосил қилиб унчалик жон куйдиришмасдан ўйнашди. Гўёки, уларга ғалаба керак эмасдек туюлди. “Динамо” ҳам яхши ўйнамади. Иккала жамоани ҳам биттадан очко қониқтирадиган даражада ўйин кўрсатишди. Аммо бизга ғалаба ниҳоятда зарур эди. Ҳотиржамликка берилмасдан, охирги учрашувда албатта ютиб, очколаримизни 30 та етказиб олишимиз керак эди. Бу ушбу мавсумдаги ўз уйимиздаги охирги ўйин бўлгани учун ҳам мухлисларимиз ғалабани хоҳлашганди. Шу боис ҳеч бир андижонлик мухлис бир очкодан рози бўлмади. Ҳаммасида норозилик кайфияти сезилиб турди. Нимагадир футболчиларимизда ғалабага бўлган иштиёқ сезилмади. “Нефтчи” ёки “Локомотив”га қарши ўйинлардаги шижоат қаерга йўқолди? Афсуски, футболчилар биз мухлисларни унутиб қўйишди. Майдонда ўйнаганлар бизга нисбатан ҳурматсизлик қилишди. Нимагадир бутун учрашув давомида урилмаган голлар охирги дақиқаларга келиб урилди. Очиғи, биз бундай ҳолатни кутмагандик. “Андижон” гол ургач, икки дақиқадан сўнг “Динамо”нинг жавоб қайтаргани қандайдир шубҳали бўлди. Ғалабага бўлган мардонавор ўйинни кўра олмадик”.

Умуман олганда, жорий чемпионат охирига бориб яна салбий фикрлар билдиришимизга мажбур қиляпти. Ўтказилаётган ўйинлардаги шижоат, иштиёқнинг йўқлиги мухлиснинг хавфсаласини пир қилмоқда. Кўпинча, ўйинларимизни шиддатли ёки ҳужумкор руҳда ўтяпти деб айтамиз. Лекин бу билан кимни алдаяпмиз? Фақат ўзимизни алдаяпмиз холос. Санаъткорларимиз концерт беришдан аввал телевизор ёки радио орқали реклама беришади ва унда фонограммадан фойдаланилади деб атайин огоҳлантириб қўйишади. Ёки фонограммадан фойдаланмаса, у ҳолда жонли ижро этилади деб алоҳида айтиб ўтишади. Бугунги футболимизда эса фонограмма кўпайиб кетмаяптимикин? Нима ҳам дердик, ҳаммага ИНСОФ берсин, хулоса эса ўзингиздан!

ФИРДАВСХОН


Қуйида ушбу ўйинда урилган голлар ва жуда ҳам антиқа вазиятларни томоша қилинг.

TAS-IX


TAS-IX эмас

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика