Артета қишки трансферлар учун "Арсенал"дан катта сумма олади
28 дек 2023 10:30
Янгиликлар
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артетага қишки трансферлар учун 105 миллион фунт ажратади, дея хабар берди "The Athletic". Бу "канонирлар" молиявий қоидаларни бузмасдан сарфлаши мумкин бўлган максимал миқдордир.
"Канонирлар" учун устувор вазифа ҳимояни кучайтириш бўлади. Миш-мишларга кўра, Лондон клубининг қизиқишлари орасида ҳимоячилар Нико Шлоттербек ("Боруссия" Дортмунд), Маттейс де Лигт ("Бавария"), Йорелл Хато ("Аякс") ва Гонсалу Инасиу ("Спортинг") бор.
Аввалроқ "Арсенал" "Борнмут" ҳужумчиси Доминик Соланкега қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар