

Ўйиндан сўнг, лондонликлар устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугун жуда зўр кўринишда ғалабага эришдик. Бу муваффақият биз учун жуда муҳим ва бундан жуда хурсандман. Рақиб дарвозаси яқинида кўп вазиятлар яратганимиздан мамнунман.
Мақсадимиз эса майдонда устунлик қилиш ва рақибларимизга ўз ўйинимизни ўтказиш. Бугун биз буни уддаладик”, дейди Артета.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар қаторасига беш ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда ва уларнинг тўрттасида йирик ҳисоблар қайд этилди.




