Артета: "Бу шунчаки даҳшат!"
05 мар 2023 10:38
Янгиликлар
Артета: "Бу шунчаки даҳшат!"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 26-тури доирасида "Борнмут" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.
"Қаттиқ хурсандман. Бу шунчаки даҳшат! Бахт ва хурсандчилик туйғуларини ҳис қиляпман. Футболчиларим билан фахрланаман. Улар таслим бўлишмади.
Бу фақатгина бир ўйин эди. Бир ҳафта ичида учта ўйинда ғалабага эришиш осон эмас. Узоқ вақт пешқадам бўлишни истаймиз. Олдинда ўйинлар жуда кўп, бу ҳақиқат.
"Борнмут"га тўхталсам, ўйин жуда ёмон бошланди. Ҳаракат қилдик ва катта устунликка эришдик. Биринчи голни уриб олдик ва атмосфера ўзгариб кетди.
Бу кунни бир қанча сабаблар туфайли эсдан чиқармайман: менга жамоанинг ташаббус кўрсатиши, характери ва футболчилар борини бериб ўйнагани жуда маъқул келди", - деди "Арсенал" устози.
Ўхшаш янгиликлар
22:10
"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди 2
14:04
Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин" 18
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар