Артета "Арсенал"да қолади. Раҳбарият у билан трансферларни муҳокама қилмоқда

Alisher
15 май 2021, 16:35
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета келаси мавсум клубда қолади.

"Канонирлар" раҳбарияти испаниялик мутахассисни қўллаб-қувватлайди ва янги трансферларни у билан муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

"Арсенал" жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 9-ўринда бормоқда, жамоа 36та ўйинда 55 очко жамғарди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano