

Испаниялик мутахассис ўз жамоасида "Лестер"да ўйнаётган бельгиялик ярим ҳимоячи Юри Тилемансни кўришни хоҳлайди.
Хавбекнинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этади, унинг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Тилеманс жорий мавсум АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.



