Артета АПЛ ўтган мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақида тўхталди
05 июл 18:08
Янгиликлар
Артета АПЛ ўтган мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақида тўхталди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ўтган мавсумда Премер-лига чемпионлиги учун кечган кураш ҳақида гапирди.
"Агар таҳлил қилиб чиқиб, статистик маълумотларни тўпласак ва жамоанинг Премьер-лигада сўнгги 11 ой давомида қилган барча ишларига қарасак, биз чемпион бўлишимиз керак эди. Статистика шуни кўрсатмоқда.
Ўйлайманки, биз фарқ нимадалигини тушунамиз. Менимча, биз жуда узоққа бордик. Охирги 24 ой давомида ишлаш ва эришмоқчи бўлган даража бўйича ҳақиқатан ҳам барқарор эдик. Бўшлиқлар жуда кичик. Сиз ўзингиз хоҳлаган нарсангизнинг 90 фоизига эриша оласиз, аммо муваффақият ва катта совринларни ютиш қолган фоизлар билан белгиланади", – деди мутахассис.
"Арсенал" ўтган мавсум АПЛни "Манчестер Сити"дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда якунлади.
Фикрлар