UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  2 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  5 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  69 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  10 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  8 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2

Арсенсиз "Арсенал"?! Янгиликлар

Арсенсиз "Арсенал"?!

Венгернинг “Арсенал”и яна очко йўқотди. Чемпионат грандларигоа қарши ўйинларда йирик ҳисобда мағлуб бўлишни анъанага айлантириб олган “тўпчилар”, элитада жон сақлаш учун курашаётган жамоаларга билан учрашувларда ҳам очко йўқотиб туришни канда қилмаяпти.
“Канонирлар” АПЛнинг 32-тури олдидан чемпионлик учун пойгадан деярли чиқиб кетиб улгуришди. “Челси” билан орадаги фарқ олтита. “Сити” яна бир қолдирилган ўйинини ғалаба билан якунласа (бошқача бўлмаса ҳам керак) орадаги фарқ 9тага етади. Кейинги турда эса Арсен амаки ва унинг шогирдлари айнан “шаҳарликлар”га қарши майдонга тушади. Та-даам! Ва мана шу ўйинда ҳаммаси бир ёқлик бўлади.

“Суонси”га қарши ўйинни кўриб, жамоада ўзгаришлар қилиш вақти етмадими, деган фикр яна мияда айлана бошлади... Бугун инглиз матбуоти, рус сайтларидаги “Арсенал” ҳақида ёзадиган блоглар, муаллифларни ўқиб, жуда кўпчилик ушбу савол атрофида мулоҳаза юритаётганини сезиш қийин эмас.

Сешанба куни британ нашрлари “Арсенал” Венгерга ўринбосар қидиришни бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу сенсацион воқелик! Чунки француз мураббийи 1996 йилда Лондон жамоасини қабул қилиб олганидан буён, қандай натижалар қайд этилмасин, неча йиллар совринсиз ўтиб кетмасин, Арсен Венгерга ўринбосар излаш ҳақида хабарлар деярли чиқмаган.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонч билдирилишда давом этилган. Албатта, бу хабарнинг чиқиши Венгер истефо беради дегани эмас. Лекин унинг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Янги шартнома эса ҳали имзоланмаган. Имзолашга эса шошилишмаяпти. Масала, кўп эҳтимол билан, мавсум якунига етгач ҳал этилади.



“Проффессор” лақабли мураббийнинг ўзи ҳам шартноманинг узайтирилиши жамоанинг мавсум ниҳоясидаги натижаларига боғлиқ бўлишини айтиб ўтди. У масъулиятдан қочмаяпти ва муваффақитсизклар учун жавоб беришга тайёр. Бошақа томондан, раҳбарият ҳам совринсиз мавсумлар учун мухлислар томонидан билдирилаётган норозиликларга эътиборсиз қололмайди ва босимни яхши ҳис этиб турибди.

Ҳар мавсум олдидан янги мақсадлар, яхши ниятлар, совринлардан умид... Лекин натижа эса йўқ. Натижа эса кутилганидек эмас. Клуб музейдаги янги совринлар учун ажратилган жойлар эса бўш.

Бу сафар улар Ўзилнинг шов-шувли трансфери, ажойиб ўтказилган биринчи давра билан яна мухлисларни умидлантирди. Лекин ҳозирги вақтга келиб “Арсенал”да фақатгина Англия Кубоги ғолиблиги учун имкониятлар сақланиб қолган холос. Жаҳон футболидаги энг қадимий турнирда “канонир”лардан ташқари “Уиган”, “Халл Сити” ва “Шеффилд” клублари қолди. Ютса бўладиган, АПЛ гранди ютиши ҳам керак бўлган рақиблар. Кўпчилик инглиз журналистлари фикрича, айнан мана шу турнир мураббийнинг жамоадаги тақдирини белгилаб беради.
Агар Арсен шу совринни ҳам қўлга кирита олмаса, иш шартнома узайтирилишигача бормаслиги мумкин.

Хўш, Венгер жамоадан кетадиган бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкин? Ишсиз юрганлар орасида топ-мураббийлар қолмади ҳисоб. Ўртамёна мураббийлар билан эса “Арсенал”нинг доимий равишда Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринларда юра оладиган даражасини ҳам хавф остига қўйиши мумкин. Бу нуқтаи назардан Венгернинг ўзи беназир.

Англия Оммавий Ахборот воситаларида французга ўринбосар бўлиши мумкин бўлган бир неча номлар тилга олиняпти. Улар қаторида Роберто Мартинес (“Эвертон”), Юрген Клопп (“Боруссия”) ва Бренден Рожерс (“Ливерпуль”) каби мутахассислар бор. Аммо...

Мартинес варианти – катта таваккалчилик. Клопп ва Рожерс шундоқ ҳам энг юқори мақсадларни ўз олдига қўядиган, кучли жамоаларни бошқаришади ва ўз ишини ташлаб, “Арсенал”га ўтиб кетишига ишониш қийин.

Яна бир номзод сифатида Венгернинг ёрдамчиси Стив Боулд кўрсатиляпти. Аммо олдинга бир қадам ташлаш мақсадида 18 йилдан буён жамоада фаолият юритаётган бош мураббийни олиб ташлаб, унинг ўрнига ёрдамчисини қўйиш кўп ҳам мантиққа тўғри келадиган ишмас ва шундай қилинса бу қарор ўзини мутлақо оқламаслик эҳтимоли юқори.



Масаланинг яна бир томони, 18 йиллик фаолияти давомида Венгер клубнинг деярли барча бўғинларидаги жараёнларда иштирок этиб келади. У академия фаолияти билан боғлиқ кўп масалаларни ҳал этади. Клуб баъзасидаги ташкилий ишларга ҳам бош-қош бўлади. У трансфер стратегиясини белгилаб беради ва янги футболчиларни ўзи танлайди.

Мухлислар ҳар қанча норози бўлмасин, ҳар қанча мавсумлар совринсиз ўтмасин, Арсен ва “Арсенал”нинг хайлашиши осон бўлмайди. Клубда ҳамма унинг кетиши олдинга қадам ташлашни таъминлаб бермаслиги мумкинлиги билан бир қаторда, ҳозирги даража ҳам пасайиб кетиши мумкинлигини яхши тушуниб туришибди. Топ-мураббий топиш борган сари қийинлашиб бормоқда. Бутун бошли механизм бир инсонга боғланиб қолган ҳолатда эса хавф икки баробар юқори бўлади. Дэвид Мойес мисоли лондонликлар раҳбариятини яна бир ўйлаб кўришга мажбур қилиши аниқ.

Умуман олганда, агар “Арсенал” Англия Кубоги соҳибига айлана олса, ҳамма хурсанд бўлиши, кўп муаммолар ҳал бўлиб кетиши мумкин. Мухлислар совринсизликдан ортиқ нолимайдилар. Раҳбарият Венгер ўрнига номзод қидириб, катта таваккалчиликка йўл қўймайдилар ва Венгерга ишонч билдирилиб, шартнома узайтирилади... Балки.

Аброр Қодиров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика