"Арсенал"нинг ёшлар жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Mirjalol Normatov
23 май 2021, 13:54
Ушбу мавсумни жуда ёмон ўтказган "Арсенал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Стив Боулд истеъфога чиқарилди.

Қайд этиш керак, "канонирлар" ёшлари ушбу мавсум Премьер-лига 2'да 10-ўринни эгаллади. Мавсум ўртасида жамоа лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётганди.

Стив "Арсенал"нинг 23 ёшгача бўлган жамоасини 2019 йилнинг ёзидан буён бошқараётганди. Бунга қадар у 7 йил давомида "Арсенал"нинг асосий жамоаси мураббийлар штабида Арсен Венгер ва Унаи Эмери каби мутахассислар билан ишлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal