"Арсенал"нинг 3 футболчисида коронавирус аниқланди

Sherzod Nurmatov
26 дек 2021, 20:15
Улар шу туфайли "Норвич"га қарши ўйинда иштирок этишмаяпти.

"Арсенал"нинг 3 нафар ўйинчисида коронавирус учун топширилган тест мусбат натижани кўрсатди. Улар шу туфайли АПЛ 19-туридан ўрин олган "Норвич"га қарши баҳсда қатнашишмаяпти.

Коронавирус ҳимоячилар Сэдрик Соареш, Такэхиро Томиясу ва хавбек Эйнсли Мэйтленд-Найлзда аниқланди.

"Арсенал" – "Норвич" учрашуви Тошкент вақти билан 20:00 да бошланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com