"Арсенал" ёзда икки марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
10 дек 2020, 12:50
"Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида мудофаа чизиғини кучайтиришни хоҳламоқда.

Бунинг ташаббускори марказий ҳимоячиларининг ўйинларидан норози бўлаётган клуб бош мураббийи Микель Артетадир.

Шу сабаб испаниялик мутахассис икки ҳимоячини кўз остига олиб қўйди - Самуэль Умтити ("Барселона") ва Крис Смоллинг ("Рома").

"Арсенал" Умтити учун "Лион" ва "Манчестер Сити" билан курашади, Смоллингга эса "Милан", "Ювентус" ва "Интер" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail