"Арсенал" Вермаленни МЮ футболчисига алмаштирмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
15 июл 2014, 08:40
"Арсенал" Томас Вермаленни "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр.

Фақат "канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер клублар ўртасида футболчи алмаштириш мумкин бўлсагина ушбу трансферга розилик беради. Лекин, франциялик мураббий айнан қайси футболчини ўз сафида кўришни истаётгани ҳақида маълум қилинмаган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, аввалроқ, Венгер Крис Смоллингга қизиқаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru