

“Ньюкасл“ футболчисига “Арсенал“ ва “Челси“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Ньюкасл“ ўз етакчисини 80 миллион еврога сотишга тайёр.
Қанот ҳужумчиси “Ньюкасл“да 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум 41 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 7 та голли узатма бор.




