“Арсенал” уругвайлик футболчининг трансферини амалга оширади

Aziz Tukhtamuradov
1 июл 2018, 08:33
“Сампдория” клуби таянч ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини “Арсенал”да давом эттиришга яқин турибди.

Лондонликлар Уругвай терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси учун 30 миллион евро тўлашади. Трансфер эса келаётган ҳафтада амалга оширилади ва расман Уругвай ЖЧ-2018даги иштирокини якунлаганидан сўнг эълон қилинади. 

Маълумот учун, кеча оқшом Португалияни мағлуб (2:1) этган Уругвай 6 июль куни 1/4 финалда Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф