"Арсенал", "Севилья" ва "Рома"га Артурни ижарага олиш таклиф этилди, аммо уларни хавбекнинг "Юве"даги 6 млн евро маоши қониқтирмаяпти

Alisher
16 дек 2021, 12:33
"Ювентус" ярим ҳимоячи Артурни январда бошқа клубга ижарага бериб юбормоқчи.

25 ёшли бразилиялик футболчи "Севилья", "Рома" ва "Арсенал" клубларига таклиф этилди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, уларни хавбекнинг йилига 6 миллион евро миқдоридаги маоши қониқтирмаяпти.

Артур жорий мавсум А Серия доирасида атиги 4та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira