

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси 21 ёшли футболчига қизиқаётган жамоалардан биридир. Унга шунингдек "Монако" ва "Севилья" клублари ҳам рақобатлашмоқда.
Футболчининг "армиячилар" билан тузган шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.
Чалов 2018/19 йилги мавсумда ЦСКА либосида барча турнирларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассистни амалга оширди. Форвард 15та гол билан Россия Премьер-лигасининг тўпурари деб топилди.



