

Бу ҳақда "Sportskeeda" хабар бермоқда.
Айтишларича, "канонирлар" юлдуз ҳужумчини қўлга киритишга ҳаракат қилаётган охирги клубдир. Лондон жамоаси Криштиануни сафдан чиққан бразилиялик форвард Габриэл Жезус ўрнига идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета португалияликни мавсум охиригача АПЛда қолдиришга кўндирмоқчи. "Тўпчилар" "Ал Насср" каби таклиф билан чиқмайди, бироқ футболчининг ўтиши бўйича келишувга эриша олади.



