

27 ёшли испанияликка Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Битим ёзги трансфер ойнасида амалга оширилиши мумкин. Борханинг бозор нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Хетафе" билан меҳнат келишуви 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Ҳужумчи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 1та ассист қайд этди.




