"Арсенал" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
23 мар 2024, 13:10
Лондонликлар "Реал" дарвозабони Андрей Лунин хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Лондонда Аарон Рэмсдейлнинг эҳтимолий кетиши туфайли дарвозабон излашни бошлаб юборишган.

Луниннинг жорий мавсум кўрсатаётган ишончли ўйини "канонирлар" эътиборини тортди. Ушбу трансферни жамоа устози Микель Артетанинг шаҳсан ўзи истамоқда. 

Aндрей бу мавсум 23 ўйинда майдонга тушиб 19 та гол ўтказиб юборди ва 10 ўйинда ўз дарвозасидан тўп қўйиб юбормади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Defensacentral