"Арсенал" Ўзилнинг нархини белгилаб олди

Mirjalol Normatov
9 дек 2018, 14:42
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин.

"Daily Express" хабарига кўра, унинг хизматларига "Интер" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. "Канонирлар" раҳбарияти футболчини 28 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Ўзил 5 йил аввал 47,5 миллион евро эвазига "Реал"дан "Арсенал"га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 10 ўйинда қатнашди ва 3 гол уриб, 1 голга ассистентлик қилди.

"Арсенал" 16 турдан кейин 34 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›