«Арсенал» Озарбайжонга 24 футболчи билан етиб борди

Narzulla Saydullayev
25 май 2019, 23:51
«Арсенал» клуби делегацияси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига етиб борди.

«Канонирлар» 29 май куни Европа лигаси финалида Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» билан тўқнаш келишади.

«Арсенал»нинг Бокуга етиб борган футболчилари рўйхати:
Обамеянг, Чех, Эль-Ненни, Гендузи, Ивоби, Дженкинсон, Колашинац, Косьельни, Ляказетт, Лено, Лихтштайнер, Мэйтленд-Найлз, Монреаль, Мустафи, Нкетиа, Озил, Папастатопулос, Торрейра, Уиллок, Жака, Уэлбек, Сака, Амаечи, Илиев.

«Челси» – «Арсенал» учрашуви 29 май куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Arsenal