

20 ёшли франциялик футболчи "Марсель"га ўтишни хоҳламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Салиба "Арсенал"га 2019 йилда 30 млн евро эвазига ўтганди. Ўшанда ҳимоячи "Сент-Этьен"га ижарага бериб юборилди. Салиба 2020 йилда Лондонга қайтди, аммо бош мураббий Микель Артета уни Европа Лигаси учун қайдномага киритмади. Марказий ҳимоячи январда ижара асосида "Ницца"га йўл олди.
Салиба 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



