

Ўйин 0:3 ҳисобида "аристократлар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Маълум бўлишича, "Арсенал" баҳс қайдномасига 30 ёшли Оливье Жируни киритишни унутган. Бироқ футболчи жамоадошлари билан захира ўриндиғида ўтирган ва хатто 46-дақиқада Ляказетт ўрнига майдонга тушиш учун карточка топширган. Ҳакамлар қайдномани кўздан кечириб, Жируга рад жавобини беришди.

Фақат "Арсенал" устози Арсен Венгер аралашуви билан бир неча дақиқадан сўнг Жиру майдонга туша олди.



