Артетанинг ёрдамчиси: "Сити" дарвозасига пенальти қўйилиши керак эди. Нега ҳакам бу вазиятни ВАР орқали текширмади?"

Narzulla Saydullayev
1 янв 2021, 23:17
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўйинидаги ҳакамлик баҳсларга сабаб бўлмоқда.

"Арсенал" жамоаси мураббийи Альберт Стейвенберг "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият (1:2) борасида кескин фикр билдирди.

"Ушбу ўйиннинг натижасидан ҳафсаламиз пир бўлди. Зўр ўйин кўрсатдик. Аммо якунда 0 очко билан қолдик. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди.

"Сити" дарвозасига пенальти қўйилиши лозим эди. Мен шунчаки қарорлардан мантиқий изчиллик, боғлиқлик кутгандим. Бизда ВАР бор-ку. Нега ҳакам ВАР орқали вазиятни текширгани йўқ? Айнан шу барчамизни ҳафа қилди. 

Умуман олганда, жуда ажойиб ўйин кўрсатдик. Мартинелли ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда ажойиб имкониятга эга бўлганди. Ўйинимиздан фахрланамиз", – деди Альберт Стейвенберг.   

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sports