"Арсенал" "Челси" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
25 сен 2020, 13:48
"Челси" хавбеки Жоржиньо фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, "Арсенал" 28 ёшли италиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда

Футболчи "Челси"га 2018 йилнинг ёзида "Наполи"дан ўтган эди. "Аристократлар" раҳбарияти ўйинчи учун неаполликларга 57 миллион евро тўлашган.

Жоржиньо ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports