"Арсенал" "Бавария" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
13 янв 2020, 17:20
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг "Арсенал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Канонирлар"нинг янги бош мураббийи Микель Артета 31 ёшли немис футболчиси билан шартнома имзолаган ҳолда, мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи.

Мюнхенликлар ўйинчи билан 15 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёрлар.

Олдинроқ, "Арсенал" "Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Руганига қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар берилганди.

Боатенг жорий мавсум Бундеслига ўйинларида 9та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky in Germany