

"Sky Sports" хабарига кўра, 31 ёшли посбоннинг хизматларига "Арсенал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. "Канонирлар" раҳбарияти киперни ушбу мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.
Нето 2019 йилнинг ёзида "Камп Ноу"га кўчиб ўтганди. "Кўк-анорранглилар" унинг трансфери учун 28 млн евродан воз кечганди.
У ушбу мавсумда ЛаЛиганинг 6 ўйинида 6 гол ўтказиб юборди.



