"Арсенал" Андрей Ярмоленкони ҳарид қилмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
16 янв 2016
"Арсенал" Киевнинг "Динамо" жамоаси футболчиси Андрей Ярмоленкони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар қилмоқда ESPN.

Маълумотларга қараганда, "канонирлар"дан ташқари 26 ёшли футболчига "Боруссия Д", "Валенсия" ва "Эвертон" каби жамоалар томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Кеча эса киевликлар футболчини 30 миллион евро эвазига сотишга тайёр эканликлари ҳақида хабар қилинганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN