

“Мен “Суонси”ни барча ҳал қилувчи яккакурашларда ғалаба қозонганини айтган бўлардим. Аммо энг асосийси ўзимиз катта хатога йўл қўйдик. Рақиб ўта интизомли ўйин кўрсатди. Гол уриб олдинда кетаётган вақтда, дарвозамиздан гол олиб чиқдик ва шу ҳолат ўйиндаги бурилиш нуқтқаси бўлди. Аммо бизда бу голни қандай қўйиб юборганимиз ҳақида асосли тушунтириш йўқ”, — дейди Венгер.



