Арсен Венгер: "Мухлислар Озилни танқид қилмасдан, қўллаб-қувватлашлари керак"

Aslanov Jasurbek
20 сен 2014, 11:33
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер мухлисларнинг Озилга билдираётган танқидларига салбий қарайди.
"Мухлислар бундай муносабат билдиришлари керак эмас. Аксинча, уни қўллаб-қувватлашлари керак. Тушунаман, мухлислар энг яхши ўйинчилар учрашув натижасини ҳал қилишини хоҳлайди, аммо ҳеч нарса ўхшамайдиган пайт бўлади. Биз бирга бўлишимиз ва оғир дамларни бирга ўтказишимиз керак. Озил нега ҳар доим айбдор бўлишига тушунмайман" - дейди мураббий.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.kulichki.net