Арманистондаги ҳарбий ҳолат туфайли ЕЛ саралаши доирасидаги баҳс бошқа давлатга кўчирилди
29 сен 2020 21:50
Янгиликлар
Арманистондаги ҳарбий ҳолат туфайли ЕЛ саралаши доирасидаги баҳс бошқа давлатга кўчирилди
Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати баёнот бермоқда.
Ташкилот хабарига кўра, Европа Лигасининг охирги саралаш босқичидан ўрин олган “Арарат” (Арманистон) ва “Црвена Звезда” (Сербия) баҳси Еревандан Кипрга кўчирилди. Ушбу беллашув 1 октябр куни Никосияда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Вазирлар Маҳкамаси Тоғли Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашуви сабаб мамлакатда ҳарбий ҳолатни жорий қилган.
Фикрлар