

"Агарда футболчининг эски жароҳатини даволаётган бўлса, тикланиш кам вақтни олади. Бундай ҳолатда Агуэро 3-4 ҳафтада сафга қайтади. Бироқ мен унинг ЖЧ-2018га 100 фоиз тайёр бўлишига ишонмаяпман, чунки мундиалга оз вақт қолди", - деди врач.
Агуэро март ойи бошларида жароҳат олганди, шундан кейин ҳам майдонга тушишни давом эттирди.



