UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  20 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  28 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси Янгиликлар

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси

Хорижда легионерларимизнинг сони ошаётгани ва уларнинг яхши савиядаги жамоаларга бориб қўшилаётгани қувонарли ҳолат.

"Бунёдкор"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркия Биринчи лигаси вакили, Арда Туран мураббийлик қилаётган "Эюпспор" клуби билан шартнома имзолади. Футболчи сайтимизга янги жамоасига ўтганидан кейин илк бор интервью берди. 

-  "Бунёдкор" билан хайрлашиш қандай бўлди? Жамоани қандай таассуротлар билан тарк этдингиз? 

- "Бунёдкор" — аҳил жамоа. Бу клубда ўтказган ҳар бир куним ёдда қоларли бўлди. Меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман. Жамоага ҳар бир учрашувда омад тилайман. "Бунёдкор" ҳар доим қалбимда қолади. Жамоани унутмайман. 

- Ёзда сизга хориждан таклифлар кўпайди. Бунда Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг ҳам эффекти бўлдими?

- Тўғри, ёзда кўплаб жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин менга Туркия клубидан тушган чорлов маъқул келди. Сабаби жамоа олдига юқори лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоада кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепади. Жамоани эртаси борлиги "Эюпспор"ни танлашимга туртки бўлди. Осиё ва Жаҳон чемпионати бу борада хориж чемпионатига чипта вазифасини ўтади. 

- Туркия Европа сари ташланган илк қадамми? Умуман "Эюпспор" ҳақидаги илк фикрларингизни айтиб берсангиз. 

- Албатта. Мақсадим — Европада тўп тепиш. Клубда барча шароитлар яратилган, бу мени қониқтирди. Ҳаммаси профессионал тарзда ташкил этилган. Арда Туран тезда жамоага мослашиб, ҳимояда ёрдам беришимни айтмоқда. 

- "Атлетико" ва "Барселона" собиқ футболчиси билан илк суҳбатда нималар муҳокама қилинди? 

- Суҳбатимиз узоқ кечмади. Профессионал мураббий эканлиги сезилиб турибди. Жамоага қўшилганимдан хурсандлигини яширмади. 

- Қайси рақамни танладингиз? 

- 44-рақамни танладим. 

- Бунда қандайдир рамзий маъно яширинганми? 

- Рақам танлаб ўйнайдиган футболчи эмасман. Бунинг ҳеч қандай маъноси йўқ. 

- Жамоада таниқли нидерландиялик футболчи Райан Бабел ўйнайди. У жамоада қайси сифатлари билан ажралиб туради? 

- Бабел ўз ишининг устаси. Инсон сифатида ёшларга ўрнак бўлиши мумкин. Хулқ-атвори яхши эканлигини пайқаш қийин эмас. 

- Қайси ҳимоячиларга ҳавас қиласиз? 

- Ўзбекистонда Анзур Исмоиловнинг ўйинлари маъқул келади. Европада — Жоржио Кьеллини. 

- "Бунёдкор"нинг муваффақият қозонишига нима етишмаяпти? Клуб ўртамиёналар сафига қўшилиб қолгани нима сабабдан деб ўйлайсиз? 

- Ҳар бир клубда ўсиш ва пасайиш бўлади. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика