Арда Туран келажаги борасида бир қарорга келди

Omonjon To`xtamirzayev
25 июл 2017
«Барселона»нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Туран мавсумлар оралиғида жамоасини алмаштирмоқчи эмас.

Аввалроқ футболчи жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Кимдир уни Хитойга ўтади деса, яна кимдир Европанинг бошқа жамоаларидан бирига бориб қўшилади деяётганди. 

Аммо арзигулик таклиф келиб тушмагач, 30 ёшли футболчининг агенти интервью берди ва Туран «Барселона»да қолишини айтиб ўтди .



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru