UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  13 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  8 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  38 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  37

“Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди Янгиликлар

“Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди

ЎзФҲМ Про лиганинг 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” учрашувидаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарорини эълон қилди.


1-вазият: Эҳтимолий пенальти ва қўл билан ўйин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили “Арал”нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган. Шундан сўнг, “Арал”нинг 32-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни қўл билан тўхтатиб, гол урган. Учрашув бош ҳаками футболчи йиқитилган вазиятни ҳам, тўп қўл билан ўйналган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб, голни инобатга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда 1-ҳолат учун пенальти белгиланиши керак эди, футболчи қўполлик билан йиқитилган. Шунингдек, кейинги ҳолатда тўп қўл билан ўйналган. Яъни, бош ҳакам иккала тараф зарарига хато қилган. Бу вазиятда бош ҳакам голни бекор қилиб, дастлабки ҳолатдаги йиқитилишга асосланган ҳолда пенальти белгилаши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.



2-вазият: Эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Дўстлик” футболчилари тезкор қарши ҳужум уюштиргач, жамоанинг 14-рақамли футболчиси Р.Рўзиев рақиб жарима майдончаси ичига кирган ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдинов пенальти белгиламай, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Шундан сўнг, ёрдамчи ҳакамнинг тавсиясига кўра, тўп ўйинга киритилаётганда қоидабузарлик бўлганини қайд этиб, тўпни “Дўстлик” дарвозабонига қайтарган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Дўстлик” клуби дарвозабони тўпни ўйинга киритишни нотўғри тарзда амалга оширган (қоидаларга кўра, дарвозабон ҳаракатланаётган тўпни ўйинга кирита олмайди, бунинг учун тўп тўхтаган бўлиши лозим), шу сабабли бундан кейин содир бўлган ҳар қандай ҳодиса инобатга олинмай, тўп дарвозабонга қайтариб берилиши керак эди. Вазият бошида ёрдамчи ҳакам дарҳол байроғини кўтариб, бош ҳакамга ишора қилганини инобатга олган ҳолда якуний қарор тўғри бўлганини қайд этишимиз лозим. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

Учрашув бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасига кўра, унга тегишли жазо чораларини қўллаш сўралди. Ҳакамлар қўмитаси жазо чораларини маълум қилгач, улар эълон қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
14 мар 18:18:04
Sultan Avezov
Sultan Avezov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арал ни галабасини биронта си куролмаяпти ичи торлар! Олий лига уйинларида канча кингир уйинлар булади лекин хеч ким индамиди. холбуки ВАР бор булсахам
Яъни Артел лига
+1   
14 мар 18:17:46
Sultan Avezov
Арал ни галабасини биронта си куролмаяпти ичи торлар! Олий лига уйинларида канча кингир уйинлар булади лекин хеч ким индамиди. холбуки ВАР бор булсахам
+1   
14 мар 17:43:39
Донийор Кадиров
Кани Ану Лазиз Нима диди бу вазиятка
+1   
14 мар 17:19:22
Farxod Farxod
Sharmandali chempionat
Diyor jon uyalinlar
+1   
14 мар 17:03:31
Kushon77
Кулгили чемпионат хамайок ифлослик.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика