

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувларидан кейин сайт таҳлилий мақола чоп этди. Мақолада шундай дейилади:
"Биз ОЧЛ деганда асосан Ғарб ва Шарқ ҳақида гапирамиз ва бу ўринда Марказий Осиёни унутиб қўяётгандекмиз. Бу йил ОЧЛда Марказий Осиёдан иккита жамоа қатнашмоқда: "Насаф" ва "Локомотив". "Насаф" ўз майдонидаги иккита ўйинни ғалаба билан якунлади. "Локомотив" эса охирги икки учрашувда мағлуб бўлди. Лекин "Локомотив" сафарда ютқазганини унутмайлик, бу жамоа ўз майдонида иккала рақибини ҳам енга олади. Агар ярим финалга Марказий Осиёдан бирорта клуб чиқса, бу бизни сира ажаблантирмайди".



