UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

АҚШ терма жамоаси таркиби ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

АҚШ терма жамоаси таркиби ҳақида нималарни билиш лозим?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрга ўтар кечаси АҚШнинг Сент-Луис шаҳридаги "Сити парк" стадионида америкаликларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан тунда (9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси) соат 02:30да бошланади. 

АҚШ терма жамоаси таркиби (клуб/мамлакат; ўйин/гол)

Дарвозабонлар (3): Дрейк Каллендер ("Интер Майами"/АҚШ; 0/0), Итан Хорват ("Ноттингем Форест"/Англия; 8/0), Мэтт Тернер ("Ноттингем Форест"/Англия; 32/0).

Ҳимоячилар (9): Сержино Дест ("ПСВ Эйндховен"/Нидерландия; 26/2), Кристоффер Лунд ("Палермо"/Италия; 0/0), Марк Маккензи ("Генк"/Бельгия; 11/0), Кевин Паредес ("Вольфсбург"/Германия; 0/0), Тим Рим ("Фулхэм"/Англия; 51/1), Крис Ричардс ("Кристал Пэлас"/Англия; 10/1), Антони Робинсон ("Фулхэм"/Англия; 36/2), Майлз Робинсон ("Атланта Юнайтед"/АҚШ; 25/3), Жо Скалли ("Боруссия Мюнхенгладбах"/Германия; 6/0)

Ярим ҳимоячилар (6): Бен Кремаски ("Интер Майами"/АҚШ; (0/0), Лука де ла Торре ("Сельта Виго"/Испания; 16/0), Уэстон Маккенни ("Ювентус"/Италия; 44/11), Юнус Муса ("Милан"/Италия) 27/0), Таннер Тессманн ("Венеция"/Италия; 1/0), Малик Тиллман ("ПСВ Эйндховен"/Нидерландия; 4/0)

Ҳужумчилар (6): Бренден Ааронсон ("Унион Берлин"/Германия; 32/7), Фоларин Балогун ("Монако"/Франция; 2/1), Кейд Коуэлл ("Сан-Хосе Эртквейкс"/АҚШ; 8/1), Рикардо Пепи ("ПСВ Эйндховен"/Нидерландия; 16/7), Кристиан Пулишич ("Милан"/Италия; 60/25), Тим Веа ("Ювентус"/Италия; 31/4).

АҚШ ва Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоалари илк маротаба тўқнашади. Ўзбекистон АҚШнинг 101-рақиби саналади. Икки давлат ўсмирлари 2011 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўқнаш келишган. Шунингдек, аёллар терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишган.

Таркибга оид қизиқарли маълумотлар 

- Таркибга икки ва ундан ортиқ ўйинчилар чақирилган клублар сони олтитани ташкил этади, улардан бештаси Европа жамоалари;

- Таркибнинг ўртача ёши 23 ёш-у 306 кунни ташкил этади;

- 2022 йилги жаҳон чемпионатида ушбу таркибнинг 12 нафар футболчиси қатнашган;

- Таркибдаги 14 нафар футболчининг 23 ва ундан кичик ёшда ҳисобланади.

- Таркибга саккиз мамлакат клубларидан футболчилар жалб этилган;

- Таркибдаги 15 нафар футболчи Осиё жамоаларига қарши ўйнаган, қолган 8 нафар ўйинчи илк бор мазкур қитъа вакилларига қарши майдонга тушади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика