UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

АҚШ, Мексика, Испания, Аргентина билан ўйинлар одатий ҳолга айланмоқда. ЎФА халқаро бўлим вакиллари билан суҳбат Янгиликлар

АҚШ, Мексика, Испания, Аргентина билан ўйинлар одатий ҳолга айланмоқда. ЎФА халқаро бўлим вакиллари билан суҳбат

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида АҚШда АҚШ ва Мексика терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишидан хабарингиз бор.

ФИФА рейтингида 11 ва 12-ўринларни эгаллаб турган жамоаларга қарши ҳар куни ҳам ўйнайвермаймиз. 2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлари билан қандайдир 4 кун ичида ўйин ўтказадиган даврларга ҳам етиб келдик. Хўш, бу жамоалар билан музокаралар қандай кечди, умуман ЎФА халқаро бўлими фаолияти қандай кечмоқда? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида ЎФАга бордик.


- АҚШ ва Мексикадек кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришиш жараёни қандай кечди? Олдинлари биламиз ўртоқлик ўйинлари учун кучли рақибга катта пул тўламасак биз билан ўйнамас эди. АҚШ ва Мексикага қанча пул тўланди?

Усмон Тошев (ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи):
ЎФАда ўз ишини, футболни севадиган мутахассислар ишлаб келмоқда. Халқаро бўлимни оладиган бўлсак Шерзод Игамбердиев бошчилигидаги жамоа катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Ўтган йилдан бошлсак Камерун, Коста-Рика, Боливия ва Венесуэла каби кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Сентябрь ойида АҚШ ва Мексика билан ўйнаймиз. Билишимча буларнинг ҳеч бирида ЎФА уларга пул тўламаган. Шунчаки стандарт шартлар бўйича келишувга эришганмиз, яъни биз борсак ўзимиз учиб бориш учун чипталар оламиз ва мезбон давлат яшаш харажатимизни қоплайди. Агар рақиб Тошкентга келса биз уларнинг яшашини қоплаймиз, ўзлари учиб келишади.

Шерзод Игамбердиев (ЎФА халқаро алоқалар бўлими бошлиғи): АҚШ билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш бўйича музокара май ойидан бошланганди. АҚШ томони яшаш харажатларимизни тўлиқ, учиб бориш харажатларимизни қисман қоплаб берадиган бўлди. Мексика кўп ўйинларини АҚШда ўтказиб келади, сабаби у ерда мексикаликлар диаспораси мавжуд ва стадионлар доим мухлислар билан тўлади.




- Бугун хабар чиқди, Испания U-21 октябрь ойида Тошкентга келади. Испанияни кўндириш қийин бўлмадими?
Шерзод Игамбердиев:
Йўқ, қийин бўлмади. Биз ишимиз давомида Европа, Америка, Африка қитъасида ўйнайдиган турли ёшдаги терма жамоалар, аёллар, футзал жамоаларининг тақвимини доимий ўрганиб борамиз. Испаниянинг тақвимини ўрганиб чиқдик ва октябрь ойида Қозоғистонга Европа чемпионати саралаши доирасидаги расмий ўйинга келишини билдик. Тўғридан тўғри, агентларсиз Испания футбол федерациясига хат билан чиқдик ва уларни Қозоғистонга боришдан олдин Тошкентга таклиф қилдик. Улар стандарт шароитлар асосида рози бўлишди, яъни учиб келиш улардан, биз томондан яшаш харажатлари. Тўғри четдан барчаси осондек кўриниши мумкин, бироқ бундай вазиятда рақибларнинг режаларини олдиндан кўра билиш ҳам керак

Усмон Тошев: Охирги пайтларда асосан Европа ва Жанубий Америка қитъаси вакиллари билан ўйнаяпмиз. Фақат миллий терма жамоа ҳақида гапирмаяпман, олимпия терма жамоаси, U-20, U-17, аёллар ва футзал жамоалари ҳам ёдимиздан чиқмаяпти. Осиё қитъасидаги биздан нуфузи пастроқ жамоалар билан энди фақат учиб боришимиз ва яшашимизни тўлиқ қопласагина ўйнаймиз, шунда ҳам мураббий режасига мос тушса. Агар мураббийга ўша пайтда спарринг рақиб сифатида Осиё жамоаси керак бўлмаса, биз бошқа кучлироқ рақиб топамиз.

- Кейинги режалар ҳақида ҳам айта оласизми? Осиё кубогига тайёргарлик қандай бўлади?
Шерзод Игамбердиев:
Декабрь ойида Осиё кубогидан олдин Дубайда деярли бир ойлик йиғин ташкил этилади. Олдинлари бундай йиғинлар агентлар орқали ташкил этиларди ва бунинг учун агентларга яхшигина пул тўланарди. Ҳозирги кунга келиб Дубайдаги меҳмонхона билан тўғридан-тўғри гаплашдик ва брон қилдик, шартнома туздик, ҳеч қандай агентларсиз. Ўртоқлик ўйинлари бўйича ҳам бир қанча вариантлар бор, музокаралар кетмоқда. 27 июль куни ЖЧ-2026 саралашига қуръа ташланади, шундан кейин рақиблар билан якуний шартнома тузилади. Сабаби ҳозир қайсидир жамоа билан декабрда ўйнаш бўйича келишиб қўйсак ва қуръада ўша жамоа бизнинг гуруҳга тушиб қолса барибир ўйин бекор қилинади. Яхшиси қуръа ўтишини кутамиз ва кейин шартнома тузамиз. Ўртоқлик ўйинларини ҳам агентларсиз ҳал қиляпмиз, бу орқали каттагина пуллар иқтисод қилинмоқда. Иқтисод қилинаётган пулларни турли ёшдаги, аёллар ва футзал терма жамоаларимизга йўналтиряпмиз.

Шу йилнинг ўзида бир йўла иккита жамоамиз: U-20 ва U-17 Жаҳон чемпионатига чиқди. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Албатта футболчиларнинг, мураббийларнинг хизмати беқиёс. Бироқ ўйин атрофидаги ходимларнинг ҳам хизмати борлигини унутмаслик керак.

Усмон Тошев: 2 йил олдин ЎФАга келганимизда кейинги ой ким билан ўйнашимизни билмасдик. Ҳозир эса халқаро бўлимдаги малакали ходимлар туфайли 7-8 ой олдинга рақибларни топаяпмиз, музокара ўтказяпмиз. Мақсадимиз олдиндаги 2 йил учун рақибларимиз аниқ бўлиши, агар ҳеч қандай тўсиқ халал бермаса шу даражага чиқа оламиз. Нега Европанинг топ жамоалари билан ўйнамаяпмиз? Чунки уларда аллақачон 2 йилллик режа бор. Биз ҳам шундан тизимга тушиб олсак ва анча олдин режа тузишни бошлсак ўша грандлар билан ҳам ўйнашни бошлаймиз.




Даврон Аҳмедов (ЎФА халқаро бўлим мутахассиси): Август ойида Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Финляндия билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтади. Финляндия айни пайтда Жаҳон рейтингида 20-ўринда бормоқда, таққослаш учун Ўзбекистон бу рейтингда 24-поғонада. Сентябрь ойида эса Ўзбекистонга Жаҳон рейтингида 4-ўринда турган Аргентина терма жамоаси келади. Футзалда рақиб топиш катта футболдаги каби қийин эмас, чунки футзалда пул катта роль ўйнамайди. Аргентина билан ҳам стандарт шарт бўйича келишдик, улар учиб келишини ўзи тўлайди, биз фақат меҳмонхона билан таъминлаймиз, машғулот ўтказиши учун шароит яратиб берамиз.

- Сизларни қийнаётган муаммолар ҳам борми?
Шерзод Игамбердиев:
Шу ўринда championat.asia сайти орқали кичик эълон бермоқчи эдим. Кўп мухлисларимиз кучли жамоалар билан ўйнашимизни хоҳлайди, лекин негадир ҳомийлар бунга беэътибор бўлиб келишмоқда. Хорижда, Осиёда ва кўплаб мамлакатларда маҳаллий ҳомийлар терма жамоаларга молиявий томонлама жуда катта ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари сўнгги пайтларда кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишмоқда. Олдинда миллий терма жамоамиз АҚШ ва Мексика билан, U-23 терма жамоаси эса Испания U-21 билан ўйнайди, футзал терма жамоамиз эса августда Финляндия, сентябрь ойида Аргентина билан ўйнайди. Ўртоқлик ўйинларидан олдин ҳомий ташкилотлар ЎФА билан шартнома тузиши ва ўз маҳсулотини реклама қилиб олишлари мумкин. Ҳомийларда истак бўлса биз ҳамкорликка тайёрмиз. Ўртоқлик ўйинларида машғулот либослари, стадион баннерларга ҳомий логотипларини жойлаштира оламиз.

- Сиздан терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанецнинг соғлиги ҳақида сўрамасам бўлмайди...
Усмон Тошев:
Сречко Катанецнинг соғлиги ҳозир анча яхши. Ҳар куни телефон орқали гаплашиб турибмиз. Худо хоҳласа Ўзбекистон терма жамоасини сентябрь ойидаги АҚШ ва Мексика билан ўртоқлик ўйинларига Катанецнинг ўзи олиб боради.





- Халқаро бўлимнинг иши фақат ўртоқлик ўйинларига рақиб топиш ва йиғин ташкил этишдан иборатми?
Шерзод Игамбердиев:
Йўқ фақат бу эмас, биз ФИФА ва ОФКнинг турли дастурларида иштирок этиб келяпмиз. Осиё қитъасидан фақат ЎФА вакилларигина барча ФИФА дастурларида фаол қатнашмоқда. Мактабларда футбол дастури бўйича бизга 17,5 минг дона футбол тўпи тақдим этилди, аёллар футболи ривожланиш дастури, ФИФА Forward дастуридан келиб тушадиган пуллар ЎФА бюджетини яхшигина қоплайди.

ФИФА Forward дастури бўйича 4 йиллик цикл учун, 2023-2026 йилларга, ЎФАга 8 миллион доллар ажратади. Шу пулларга Тошкент вилоятида ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари маркази қурилмоқда. ФИФА бу дастур бўйича бошқа давлатларга ҳам пул ажратади. Бу пулни олиш учун кўплаб талабларга жавоб беришимиз керак, ажратилган пуллар ишлатилганидан кейин ҳисобот берилади, агар барча ҳисоботлар тўғри бўлса ФИФА пулни бўлиб-бўлиб юборади. AFC Enhace Programme дастури бўйича ОФКдан ҳар йили 500 минг доллар оламиз. Бунда ҳам берилган пулларни айнан нима мақсадда ишлатишимиз ва сарфланган пуллар бўйича ҳисоботни юборишимиз керак.

Бундан ташқари биз УЕФА билан ҳам ишлаймиз. 2019 йил УЕФА вакиллари UEFA Assist дастури доирасида юртимизга келишган ва Ўзбекистон футболини тўлиқ ўрганишган ва қандай йўналишлар бўйича ўсишимиз мумкинлиги бўйича ҳисобот тайёрлашганди. UEFA Assist дастури бўйича ўтган йил Ўзбекистон аёллар терма жамоамиз Венгрияга бориб ўртоқлик ўйини ўтказганди, U-17 аёллар терма жамоамиз эса Мўғулистонга борганди. Бу сафарларнинг харажатлари тўлиғича УЕФА томонидан қоплаб берилганди.

Бу йил юртимизга ФИФА президенти Жанни Инфантино келди, ўтган йил ФИФА бош котиби Фатма Самура келганди, ОФК президенти Шайх Салмон ҳам ташриф буюрди, 2022 йил Тошкентда FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola тадбири бўлиб ўтганди, худо хоҳласа бу йил октябрь ойида катта тадбир режалаштирилган.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика