АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги тўпурарлари эълон қилинди

Mirjalol Normatov
30 дек 2020, 19:57
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро 2010 йилдан кейин АПЛда 174 гол киритди.

Бу декададаги энг яхши натижа ҳисобланади. Унинг ортидаги таъқибчиси Харри Кейнда эса 136 гол бор. 3-қаторни эгаллаб турган Уэйн Руни эса 114 гол урган.

"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон"нинг собиқ ҳужумчиси Ромелу Лукаку эса 113 гол билан 4-қаторни эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса "Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Перси – 98, "Лестер" форварди Жейми Варди – 97, "Челси"нинг собиқ футболчиси Эден Азар – 85, "аристократлар" ҳужумчиси Оливье Жиру – 78, "Ман Сити" хавбеки РаҲим Стерлинг – 77, "Ливерпуль" форварди Садьо Мане – 76 гол билан эгаллаган.

Агуэро 2011 йилда "шаҳарликлар" таркибига кўчиб ўтган ва жамоа таркибида 254 ўйинда қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA