АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси "Арсенал" билан ўйиндан олдин арзон автомобилини уриб олди

Tolibjon Qosimov
11 янв 2018, 21:28
Англия Лига кубоги ярим финали доирасида "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўзаро дуранг (0:0) ўйнашди.

АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси, "Челси" ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте "Арсенал"га қарши ўйиндан олдин "Стэмфорд Бриж"га 20 минг фунт стерлинг турадиган мини авто уловда келди. Лекин, йўлда у Мини Куперни уриб олди.

Канте "Челси"да ҳафтасига 110 минг фунт маош олишига қарамай, ўзининг камтар автомобилини сақлаб қолган.


Бу ҳақда Кантенинг ўзи шундай деган эди: "Мен ҳеч қачон автомобилларни севадиган инсонлар тоифасидан бўлмаганман. Болалигимда автомобиллар ва шунга ўхшаш нарсаларга хоҳишим бўлмаган".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: mirror.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›