

Ойнинг энг яхши мураббийи совринига "Лестер" устози Клаудио Раньери эга чиқди. Унинг қўл остидаги жамоа муддатидан аввал АПЛда чемпион бўлди ва апрелдаги 4 учрашувнинг 3 тасида ғалаба қозонди ва 1 та дуранг қайд этди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ўтган ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. У апрель ойидаги 5 та учрашувда 8 та гол уришга муваффақ бўлди.




