АПЛда январь ойида икки ҳафталик танаффус эълон қилиниши мумкин

Mirjalol Normatov
29 дек 2020, 23:57
АПЛдагилар коронавируснинг футболчиларга кўп юқаётганидан хавотирда.

"The Telegraph" хабарига кўра, клублар 2 ҳафталик таътилга чиқариб юборилиши мумкин. Кеча "Манчестер Сити"даги муаммолар сабабли "Эвертон"га қарши баҳс қолдирилди. Ундан ташқари, айни дамда "Фулхэм" ҳамда "Шеффилд" каби жамоаларда ҳам муаммолар талайгина.

Шу билан бирга Буюк Британияда ҳам аҳвол ёмонлашмоқда. Сўнгги тест натижаларига кўра, АПЛда 18 нафар футболчида коронавирус аниқланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph