UZ

Дербида "Сити" ғалаба қозонди ва пешқадамликка қайтди Янгиликлар

Дербида "Сити" ғалаба қозонди ва пешқадамликка қайтди

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:2

"Олд Траффорд"

Гол: Бернарду (54, 0:1), Сане (66)

Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Дармиан (Санчес, 83), Смоллинг, Линдельоф, Шоу, Янг, Фред, Перейра (Лукаку, 72), Погба, Лингард (Марсьяль, 83), Рэшфорд.

Манчестер Сити - Эдерсон, Уолкер, Компани, Ляпорт, Зинченко, Фернандиньо (Сане, 51), Гюндоган (Данило, 89), Силва, Бернарду, Стерлинг, Агуэро (Жезус, 89).

Огоҳлантириш: Перейра (24), Зинченко (26), Шоу (89).

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . 31-тур

25/04/2019, 00:00

2
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Бернарду Силва - 54', Лерой Сане - 66'

Стадион: Old Trafford, 74431 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
24'  Андреас Перейра
72'  Андреас Перейра (Ромелу Лукаку)
83'  Джесси Лингард (Антони Мартьяль)
83'  Маттео Дармиан (Алексис Санчес)
89'  Люк Шоу
10'  Венсан Компани
26'  Александр Зинченко
51'  Фернандиньо (Лерой Сане)
54'  Бернарду Силва
54'  Илкай Гюндоган
66'  Лерой Сане
66'  Рахим Стерлинг
89'  Илкай Гюндоган (Данило)
89'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)

ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "МАНЧЕСТЕР СИТИ" СЎНГГИ ЙИЛЛАРДА ДОИМИЙ КУЗАТИЛИБ КЕЛИНАЁТГАН "ОЛД ТРАФФОРД"ДАГИ АНЪАНАВИЙ ҒАЛАБАСИНИ ДАВОМ ЭТТИРДИ ВА ПЕШҚАДАМЛИККА ҚАЙТДИ. Ажойиб ўйин учун жамоаларга раҳмат айтамиз. 

90+3. "Олд Траффорд" бўшаб қолди. Бугун тан олиш керак "Сити" "Юнайтед"дан бир бош устун эканлигини намойиш қилди.

Тўхталишлар ўрнини қоплаш учун Маринер ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди. Бугун камбэк кўрмаймиз. "Сити" тўхтамаяпти.

89. "Сити"да ўзгаришлар. Гюндоган ўрнига Данило, Агуэро ўрнига Жезус майдонга тушди.

89. Шоу огоҳлантирилди.

83. МЮ таркибида ўзгаришлар. Лингард ўрнига Марсьяль, Дармиан ўрнига Санчес майдонга тушди.

77. Рэшфорднинг қанотдан узатган пасини Лукаку дарвозага аниқ йўллай олмади.

72. Ўзгариш. Перейра ўрнига Лукаку майдонга тушди.

71. Перейранинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

68. Де Хеа голда айби бордек сезмоқда ўзини. Аммо ундай эмас ((

66. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! САНЕЕЕЕЕЕЕ!!!! МЮ ҳимояси очиқчасига дарз кетди. Сане қанотда бир ўзи қолиб кетди ва Де Хеанинг яқин бурчагини аниқ нишонги олди, 0:2.

64. Аммо Погба жонли деворни нишонга олди.

62. Погбага қарши фол ишлатилди. Ажойиб нуқтадан стандарт. Заргарона зарба берадиган футболчи бўлса бўлди.

59. Тўп бир қарасангиз "Сити"да, яна бир қарасангиз яна "Сити"да.

58. Сане тушганидан кейин МЮ ҳимояси "Сити" ҳужумларига дош бериши қийин бўлмоқда.

57. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААА қани??!! Лингард бўш дарвозани ишғол қила олмади.

56. "Шаҳарликлар" ўз қўшнилари дарвозасига исталган услубда зарба беришмоқда. Агуэро Саненинг пасидан кейин зарба берди. Ноаниқ.

Бернарду Силва МЮ посбони Давид Де Хеанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. Энди ўйин янада жонланади.

54. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! БЕРНАРДУУУУУУУ!!!

53. "Сити"дан яна бир ажойиб юриш. Саненинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

51. "Сити"да ўзгариш. Фернандиньо ўрнига Сане.

48. "Юнайтед"нинг ҳужуми. Тики-така каби улар ҳам паслар орқали жарима майдончаси ичига ёриб киришганди. Аммо ҳимоячилар Погба ва тўпни тўхтатишди.

46. "Сити" иккинчи бўлимни кескин ҳужум билан бошлади. Аммо Силванинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

ТУГАДИ! Дахшатли бўлим ўтди ўзиям. Одамнинг ухлагиси келмайди. Кутамиз иккинчи бўлимни.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Агуэронинг зарбаси ноаниқ кетди.

44. Перейранинг зарбасини Компани қайтарди. Кейинчалик ҳаводаги тўпни Фред қўли билан (ўзи билмаган ҳолда) ўзига тўғрилаб олиб пас берди. Бироқ "Сити" ҳимоячилари яна ўз ўрнида.

43. ЗАРБАААААААААААА!!!! Нима дегани бууууууу!!!! Стерлинг бир неча ҳимоячиларни истаганча алдади ва 5 метрлардан зарба берди. Де Хеа қаҳрамон.

42. Погба марказда йиқитилди ва жарима белгиланди. Ундан узатилган тўпни Эдерсон ушлаб олди ва тезкорлик билан ҳужумга тепиб юборди. Смоллинг бу томондан хавфни бартараф этди.

40. Фред қўполлик билан Агуэрони йиқитганди. "Сити" стандартга эга бўлди. Бироқ тўпни узатишда хатолик.

35. "Сити" МЮни тўпсиз ҳаракатлантирмоқда. Тики-така ўйинни бироз зерикарлилаштирмоқда.

32. Рэшфорд ва Лингард ҳужумга ўтиб кетди. 2га 2 ҳолат эди. Бироқ Рэшфорд энг ёмон йўлни танлади ва қанот томон югура кетди. Шу боисдан ҳимоячи тўпни тепиб юбора олди.

30. Бир дақиқа мобайнида "Сити" МЮ дарвозаси олдида босим ушютирди. Аммо Стерлингнинг ноаниқ тўп узатишидан кейин ҳужум тугади.

28. Бироқ Янгнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар четга чиқариб юборишди.

27. Зинченко тик оёғи билан чиқиб, Янгга қарши фол ишлатди ва огоҳлантирилди. МЮда стандарт.

26. Агуэро чап қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни марказга узатди. Бернардунинг чалқанча услубда берган зарбаси ноаниқ кетди. 

24. Зинченкога қарши фол ишлатгани учун Перейра огоҳлантирилди.

23. Марказда Гюндоган хатога йўл қўйди. Натижада Перейра тўпни эгаллаб олди ва узоқ масофадан зарба берди. Ноаниқ....

19. ТЕННИСМИ БУ НИМА БАЛО! Фреднинг хатосидан кейин "Сити"да қулай вазият юзага келди. Силванинг зарбасини Де Хеа қайтарди. Кейинчалик тўпни Лингард эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Рэшфорд томон тўпни узатди. Аммо Эдерсон хавфни бартараф этди. 10 сония ичида биз икки дарвоза яқинида голга тортадиган вазият кўрдик. Ўйин зўр кетмоқда. Шиддат, темп, босим, умуман барчаси юқори нотада.

18. Устунлик "Сити" томонда эмас. Зарбалар бериш бўйича кўрсаткич: 4 - 1.

16. ЗАРБААААЛАР!!!! МЮ бир дақиқада икки бора гол уриш учун вазиятга эга бўлди. Аввалига Фред узоқ масофадан зарба берди. Кейин эса Лингард вазиятдан фойдалана олмади.

15. ЗАРБААААААААААААА!!! Йўқ, бу кучсиз зарба гол бўлиши мумкин эди. Стерлинг ўз қанотидан ўз услубида жарима майдончаси томон кириб борди ва кучсиз зарба берди. Тўп Смоллингга тегиб,йўналишини ўзгартирди. Де Хеа эса вазиятни пайқади ва тўпни ушлаб олди.

Дастлабки 13 дақиқаликда тўпни ушлаб туриш борсидаги кўрсаткич: 34 - 66.

11. Мезбонлар рақиб дарвозаси олдида кескин босим уюштиришди. Кичик даврм мобайнида "шаҳарликлар" бир неча хатоларга йўл қўйишди. Аммо "Юнайтед"нинг зарбалари Эдерсонга етиб бормади.

10. МЮ стандартга эга бўлди.

9. МЮ бир кўринишидан оддий, аммо ҳавфли ҳужум ташкил қилди. Рэшфорднинг паси Лингардга етиб бормади. Акс ҳолда у Эдерсон билан бирга бир ҳолатга тушарди.

7. Аввалига марказда МЮ футболчисига нисбатан фол ишлатилганди. Аммо ҳакам индамади. Бироқ иккинчи вазиятда шу тариқа Стерлингга қарши фол ишлатилди. Ҳакам жарима белгилади. Бироқ ҳаводан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Кутилганидек, тотал устунлик "Сити" томонида.

4. "Сити" ўзининг тики-такаси билан ҳужум уюштираётганди. Аммо Зинченко Янгга нисбатдан қоидани бузди ва ҳужум тўхтади.

2. Илк ҳужумни МЮ ташкил қилди. Шоунинг узатган тўпига Рэшфорддан кўра, Эдерсон тезроқ етиб борди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашувга барчаси шай!

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+20   
25 апр 01:58:33
Баха
Сити мухлисларини галаба билан табриклайман, шу каторида узимни хам.
+16   
25 апр 01:27:31
Баха
Ливерпул мухлислари хафа булманглар энди, шундай булиши керак эди, олга Сити.
+14   
25 апр 01:52:53
Laziz Mamir
Ситини хакикий мухлисларини табриклайман , чемпионлик 38-тургача давом этади
+12   
25 апр 01:35:53
▪FC▪♡ Manchester United ♡
Lingard, Fred kabi mavjudodlarga ManUtdda nima bor ekana. Shunchalik ham bo'ladimi rahbariyat. Jamoani ahvolini qara. Lingard dek bir isqirtni ko'rmadim hali. Bo'sh darvozaga gol urolmaydi o'le bunchalik bo'lmay. Essiz ManUtd shani va nomi. City uchun har yili 6 ochko berguvchi jamoaga aylandi jamoa.
+12   
25 апр 01:32:29
Nozim 7 Ribery 7
Яҳё Тўра Yaya Ture фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўлди тамом! Сити гол урди. Энди эзворади Сити антифутбол ўйнаб. Ё ўзи мухлислар учун ўйнамайди ё рақибга имконият бермайди. ЧЛдан чиқиб кетгани яхши бўлди шуни.
0:2 Siz aytgandek bo'lmayapti. Harqale man Sitydan antifutbol emas klassfutbol ko'ryapman...
+11   
25 апр 01:31:59
Futbol tv uz N1
Real.Man.siti фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shuncha odam Sitini koralmas akan gap yoq omo Siti yutadi xudo xolasa
Siti yirtadi damingni ol Liver and Myu .
+10   
25 апр 01:29:40
Шерхон.
М.Ю ЛИНГАРД ПОГБА ВА ФРЕД ДАН СРОЧНА КУТИЛИШИ КЕРАК
+8   
25 апр 02:03:54
Barsa.uz
CITY muhlislariga tabriklar,bu yil APL da intriga oxirgi turgacha saqlanib qoladigan bo'ldi
+8   
25 апр 01:28:45
Шерхон.
ЛИНГАРДНИ АСОСИЙ ТАРКИБДА ТУШИРГАН ОДАМ МУРАББИЙ ЭМАС У НАТУРАЛНИ ЭШАК БУЛАДИ.
+7   
25 апр 01:51:41
Nuriddin El Maggio
hullas yakuniy qaror: myuni polni tarqatvorib yangidan tuzish kerak bomasa yaqin yillarda hich narsa yuta olmaydi
+7   
25 апр 01:39:11
Muxriddin Turdiqulov
Bunaqa tarkib bunaqa õyin bilan chl zonasiga chiqishga loyiqmas myu, afsuski shunday. Lingard lukaku buyil myu tarkibida bulmaydi deb umid qilaman
+7   
25 апр 01:35:27
O'zbekchasiga
Lingardni bugun uyqusi chala bo'gan shekil((
+7   
25 апр 01:34:52
Soma
Lingard latta bo'sh darvozaya
+7   
25 апр 01:19:24
Real.Man.siti
Shuncha odam Sitini koralmas akan gap yoq omo Siti yutadi xudo xolasa
+6   
25 апр 01:57:50
J.Canselo
Mour mana shu tufta tarkib bilan 2- oʻrinni olgandi. Sulsherda ham ayb yuq, oʻyinchilar tahta boʻlsa nima qilsin bechora.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг