UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  2 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  0 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7

АПЛ. "Челси" "Вулверхэмптон"ни енгди ва Чемпионлар лигасига йўл олди Янгиликлар

АПЛ. "Челси" "Вулверхэмптон"ни енгди ва Чемпионлар лигасига йўл олди

Англия чемпионати 38-туридан ўрин олган "Челси" - "Вулверхэмптон" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Челси – Вулверхэмптон 2:0 

«Стэмфорд Бриж»

Голлар: 1:0 – 45 Маунт, 2:0 – 45 Жиру.

Челси – Кабальеро, Жеймс, Зума, Рюдигер, Алонсо, Маунт (Педро, 85), Жоржиньо (Баркли, 88), Пулишич (Хадсон-Одои, 78), Ковачич (Лофтус-Чик, 85), Аспиликуэта, Жиру (Абрахам, 78).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро (Рубен Винагре, 58), Коуди, Боли, Доэрти (Поденсе, 59), Дендонкер, Саисс, Рубен Невеш (Моутинью, 59), Нету (Траоре, 46), Хименес, Диогу Жота (Бруну Жордау, 84).

Огоҳлантиришлар: Диогу Жота (22), Жиру (45), Нету (45), Дендонкер (83), Аспиликуэта (90).


Ўйин тугади. "Челси" расман Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган бўлди. Клуб мухлисларини табриклаймиз!  АПЛда  ҳам мавсум тугади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда қойибона кўришгунча!  

90+2. Аспиликуэта Каштелуни йиқитди ва сриқ карточкага лойиқ кўрилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

88. "Челси"да ўзгариш: Жоржиньо ўрнига Баркли тушди. 

85. "Челси"да 2 та алмаштириш: Маунт ўрнига Педро, Ковачич ўрнига Лофтус-Чик майдонга тушди. 

85. "Вулверхэмптон"да ўзгариш: Жота ўрнига Жордао тушди. 

83. Дендонкер тактик фол ишлатди ва сариқ карточка олди. 

78. "Челси"да 2 та алмаштириш: Жиру ўрнига Абрахам, Пулишич ўрнига Хадсон-Одои тушди.

77. Зарба! Жирунинг пасидан кейин Пулишич зарба йўллади, бироқ ноаниқ. 

76. Траоренинг тўп оширишидан кейин Боли бош билан жуда кучсиз зарба йўллади. 

74. Коуди Пулишични йиқтишга мажбур бўлди.

71. Ковачичда бир оз муаммо кузатилгандек бўлди, аммо ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиряпти. 

70. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 65% - 35%.

67. Ҳакам ўйинни вақтинча тўхтатди, ўйинчилар озроқ тин олишлари мумкин. 

64. Хадсон-Одои ва Абрахам майдонга тушишга ҳозирлик кўришмоқда. 

62. Зума "бўрилар"нинг ҳужумига тўғаноқ бўлди. 

59. "Вулверхэмптон"да 3 та ўзгариш: Кастро ўрнига Винагре, Доэрти ўрнига Каштелу, Невиш ўрнига Моутинью туширилди. 

57. Диогу Жотадан зарба! Кабальеро қийинчиликсиз тўпга эгалик қилди. 

56. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 60% - 40%.

54. "Челси" ўйинни ўз назоратида ушлаб турибди. 

Онлайн Топ-7 жадвали

51. Хименеснинг Траоре томон узатмасини Кабальеро эгаллаб олди. 

50. "Челси"нинг яхши ўйланган ҳужуми Коуди томонидан қайтарилди. 

46. "Вулверхэмптон"да ўзгариш: Нету ўрнига Траоре ташди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб - 2:0. Танаффус! 

45+3. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!!! Маунтнинг узатмасидан кейин Жиру бирга-бир вазиятни голга айлантирди - 2:0! 

45+1. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ! Маунт жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди - 1:0! 

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

45. Нету Алонсога нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

44. Жеймснинг хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган ажойиб пасидан кейин Ьоли тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

43. Кастронинг узатмаси хавфли кўриниш олди, Кабальеро тўпни қайтарди. 

41. Алонсонинг узатмасини рақиб футболчилари қайтаришди, қайтган тўп учун кураш олиб борган Алонсо қоидани бузди. 

39. Ууух!  Маунтнинг узатмасидан кейин Жирунинг бош билан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

38. Маркос Алонсонинг зарбаси! Бироқ зарба рақиб ҳимоячилари томонидан "блок" қилинди.

36. Яна қўполлик. Бу гал Жеймс Хименесга нисбатан қўполлик ишлатди. 

34. Кичик нокдаунни бошдан кечирган Хименес майдонга қайтди. 

"Челси"нинг янги вакили Тимо Вернер ўйинни стадионда кузатиб бормоқда

31. Майдон марказида Хименес+Зума тўқнашуви рўй берди, Хименесга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

27. Жиру офсайдда қолгани маълум қиилинди, футболчи эса бошини силкитиб қўйди.

25. Ўйинда "пауза" кузатилмоқда. Футбчолчилар сув ичиб олишлари учун имкон берилди. 

22. Диогу Жота Аспиликуэтага нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

21. "Челси" ҳужумга интиляпти, Пулишич тўпни йўқотди. 

17. "Бўрилар" кетма-кет ҳужум ташкил этмоқда, сўнгги паллада Нету тўпни майдонда сақлаб қола билмади.  

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 52% - 48%.

12. Маунт жарима зарбасидан тўпни ичкарига узатди, Жеймснинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

10. Пулишич тўпни жамоадошига узатмади ва уин йўқотди. 

8. Дендонкер қоида бузиш эвазига Ковачични йиқитди. 

6. Линдер Дендонкер боши билан шеригига пас бермоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

5. Доэрти ўнг қанот орқали ичкарига кириб борди ва қалтис ҳужумни амалга оширди, Зума ўз вақтида хавфни бартараф этди. 

3. Жамоалар фаоллик билан ўйинни бошлашди. Ушбу баҳс аҳамияти юқори эканлигини ҳак икки жамоа ҳам жуда яхши сезиб турибди. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда. 

Ўйин олди суратлар

Таркиблар эълон қилинди

Ўйин 20:00да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун АПЛнинг сўнгги туридан жой олган "Челси" ва "Вулверхэмптон" ўртасидаги учрашув гувоҳига айланамиз. "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтадиган ўйинда "аристократлар" кучли тўртликни нақ қилиш учун курашса, "юўрилар" олтинчи ўринни бой бермаслик учун ўйнайди. Тўқнашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика