АПЛ. “Вест Хэм”нинг уч ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди

6 окт 2018, 02:16
Англия премьер лигасининг 8-турида “Брайтон” футболчилари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

“Вест Хэм Юнайтед”га қарши кечган беллашувнинг 25-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Гленн Мюррей томонидан киритилган гол ўйинда ягона бўлиб чиқди.

Бу “Вест Хэм”нинг сўнгги тўрт беллашувдаги икл мағлубияти бўлди. Аввалги турларда Лондон клуби МЮ (3:1) ва “Эвертон”ни (3:1) мағлуб этиб, “Челси” (0:0) билан дурангга эришганди.

“Брайтон” эса “болғурарлар” устидан ғалаба қозониб, бешта учрашувдан буён давом этаётган ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Айни пайтда АПЛ турнир жадвалида “Брайтон” 8 очко билан 12-поғонада, “Вест Хэм” эса 7 очко билан 15-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia