UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  5 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

АПЛ. Марказий баҳсда дуранг қайд этилди Янгиликлар

АПЛ. Марказий баҳсда дуранг қайд этилди

Англия чемпионати 30-туридан жой олган марказий учрашув якунланди.


Тоттенхэм Манчестер Юнайтед 1:1

"Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 27 Бергвейн, 1:1 – 81, пенальти Бруну Фернандеш.

Тоттенхэм – Льорис, Орье, Дэвис, Санчес, Дайер, Сиссоко, Ламела (Жедсон Фернандеш, 70), Бергвейн (Ло Чельсо, 70), Уинкс, Сон Хён Мин, Кейн.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Магуайр, Линделёф (Матич, 78), Уан-Биссака, Мактоминей (Байи, 89), Фред (Погба, 63), Бруну Фернандеш, Жеймс (Гринвуд, 62), Марсьяль (Игало, 78), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Жеймс (41).


Учрашув тугади. Ажойиб ўйин учун жамоаларга раҳмат деймиз. Эътиборингиз учун раҳмат! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларгача!  

90+5. МЮ тўпга эгалик қилмоқда. 

90+3. Кейн Гринвудга нисбатан қўпол ўйнади. 

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

Пенальтиииии! Наҳотки?!  VARда ҳаммаси кўриниб турибди. Дайер қўполлик ишлатмаган, адолат қарор топди. 

89. МЮда охирги ўзгариш: Мактоминей ўрнига Байи тушди. 

88. Гринвуд рақиби Ло Чельсони йиқитди, жарима тўпи... Тўп олдида Кейн. Зарба жонли деворга тегди. 

87. "Тоттенхэм"да бурчак тўпи ва уни Сон амалга оширади. 

86. Санчес ҳимояда ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоасини голдан қутқариб қолди. 

84. Кейн Магуайр томонидан йиқитилди. 

81. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Фернандеш пенальтидан тўғри фойдаланиб, ҳисобни тенгдаштирди: 1-1! 

80. Пенальти!!!!  Погба ажойиб техникаси эвазига Дайерни алдаб ўтди, аммо йиқитилди. 

79. Уан-Биссаканинг узатмаси... 

78. МЮда 2 та ўзгариш: Марсьял ўрнига Игало, Линделёф ўрнига Матич туширилди. 

75.  Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 36% - 64% 

73. Магуайр "Тоттенхэм" ҳужумини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. 

Мана ўша қойилмақом сейв!

71. Ўйин давом этади! 

70. "Тоттенхэм"да ўзгаришлар қилинди: Ламела ўрнига Фернандеш, Бергвейн ўрнига Ло Чельсо. 

69. Ўйинда "пауза". Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин.  

68. Погба майдонни соғинган кўринади, бира тўла Ламеланинг устига ҳам чиқиб кетди... 

66. ЗАРБАААААААААААААААА! Марсьялдан қойилмақом зарба - Льорисдан ажойиб сейв!  

63. Погба майдонга тушиши биланоқ зарба йўллади, бироқ бу тўп "блокировка" қилинди.  

63. МЮда ўзгаришлар: Жеймс ўрнига Гринвуд, Фред ўрнига Погба туширилди. 

62. Санчесда яхши вазият бўлганди, аммо ноаниқ. 

58. Кейннинг рақиб жарима майдончаси ичига  йўллаган пасини Шоу "подкат" орқали бартараф этди.  

56. Уан-Биссаканинг ичкарига йўналтирилган узатмасини Бергвейн қайтариб юборди 

55. ЗААААРБААААААА! Бруно Фернандешнинг пастки бурчак томон йўллаган зарбаси анча кучли йўналтирилди, зарбага бир оз аниқлик етишмади. 

53. Уан-Биссаканинг ҳаводан оширилган узатмаси Рэшфорднинг бош билан зарбаси билан тугади, афсуски, зарба анча кучсиз эди. 

51. "Тоттенхэм" қарши ҳужумга ўтди, Ламела шеригига тўпни узатди, шериги эса бундан фойдалана билмади. 

50. Уинкс Жеймсга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

47. Маркус Рэшфорд тўпни ичкарига узатди, аммо рақиблар тўпни узоқлаштирдилар. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлимдан суратлар

Биринчи бўлим якунланди. 

45+3. Фернандешнинг ажойиб зарбаааасииии! Уго Льорис шу ерда эканлигини билдирди.

45+1. Орьенинг узоқдан йўллаган зарбаси "ўхшамади". 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

43. Ламела ўнг қанотдан берчак тўпини амалга оширди, Магуайр тўпни қатариб юборди, тўп Уинксга етиб елди, аммо у зарба бера олмади. 

41. Жеймс ортдан Дайерни йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

40. Ламела Рэшфордни майдонга қулатди.  

39. Шоунинг ҳаводан узатмаси Рэшфордгача етиб келмади, Дэвис тўпни бош билан қайтариб юборди. 

38. МЮ олдинга интилмоқда 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 37% - 63% 

35. Жеймс Ламелани йиқитди. 

34. Санчеснинг зарбаси осмон томон "учди"

31. Зарбааааа! Бергвейннинг узатмасидан кейин Соннинг бош билан йўллаган зарбасини Де Хеа ажойиб сейв эвазига қайтарди.   

29. Сиссоко Мактоминейни йиқитди. Жарима зарбасини Фред амалга оширди, унинг тўп оширишидан кейин бурчак зарбаси қад этилди 

27. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бергвейн ўзининг кучли зарбаси билан ҳисобни очди! "Тоттенхэм" - МЮ 1:0! 

25. Ўйин давом этади! 

23. Ҳакам томонидан "time-out" эълон қилинди. 

22. Фернандешнинг узатмаси... Санчес қайтариб юборган тўп Рэшфордга етиб келди ва унинг зарбасини Лборис қайтаришга эришди.  

19. Фернандеш ўнг қанот бурчак тўпини жамоадошларига оширди, лекин ҳеч қандай самара йўқ, ҳозирча.  

17. Ҳозирча ўйиндаги кичик устунлик меҳмонлар тарафда бўлиб турибди. 

16. Марсяль Дайерга нисбатан қўполлик ишлатди. 

15. Ламела ўз паси билан Кейнни яккама-якка ҳолатга олиб чиқмочи бўлди, аммо тўп МЮ ҳимоячилариге тегиб йўналишини ўзгартирди. 

13. Сон узоқдан зарба беришга уриниб кўрди, Де Хеа ўз жойида. 

10. Ҳар иккала жамоа тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда, бир-бирларини ўрганишаётгандай гўё. 

8. Фреддан "подножка", жабрдийда - Ламела. 

8. Рэшфорд ўзига хос рейдни амалга ошира бошлади, бироқ рақиб ҳимоячилари уни тўхтатиб қолишди 

6. Эрик Ламела ўнг қанотдан бурчак тўпини жамоадошларига узатди, бироқ самарасиз. 

6. МЮ тўпга эгалик қилмоқда. 

4. Мактоминей Уинксни йиқитди. 

3. Люк Шоу "Тоттенхэм" ҳужумини тўхтатиб қўйди. 

1. Ўйин бошланди! 

Расман: Лукас Моура кечаги машғулотда олган жароҳат туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. 

"Тоттенхэм" ва "Мачестер Юнайтед" чигил ёзди машғулотлари давомида ирчиликка қарши эканликларини намоён этишди. 

WhoScored нашри Сон ва Рэшфордни ўзаро солиштирди 

Тоттенхэм" аъзолари ҳам стадионда! 


Оле Гуннар Сульшер ва унинг шогирдлари "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"га етиб келишди. 

Маълумотларга қараганда, "Манчестер Юнайтед" 99 кун деганда бугун ўзининг биринчи ўйинини ўтказади. 

Таркиблар эълон қилинди! 

Ўйин бошланишига оз фурсат қолди. Учрашув Тошкент вақти билан 00:15да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Англия премьер лигаси 30-турида даҳшатли тўқнашув рўй беради. Моуриньо бошчлилгидаги "Тоттенхэм" Сульшер қўл остидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Ўйинни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика