АПЛ. “Тоттенҳэм” учинчи поғонага кўтарилди

9 дек 2018, 07:49
АПЛ 16-тури доирасида “Тоттенҳэм” сафарда “Лестер” билан куч синашиб, ишончли ғалабага эришди.

“Кинг Пауэр” стадионида кечган беллашувда Сон Хин Мин ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Деле Алли орадаги фарқни иккитага оширди-0:2.

Ушбу ғалабадан кейин “Тоттенхэм” 36 очко турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди. Улар турнир жадвалида “Ливерпул” (42) ва “Манчестер Сити” (41)дан ортда қолишмоқда.

Англия чемпионати, 16-тур.

Лестер – Тоттенхэм 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар:0:1 – 45 Сон Хын Мин, 0:2 – 58 Алли.

Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Морган, Эванс, Чилуэлл, Менди (Окадзаки, 79), Иборра (Олбрайтон, 56), Ндиди, Грэй, Ихеаначо (Геззаль, 56), Мэддисон.

Тоттенхэм –Льорис, Орье (Уокер-Питерс, 78), Алдервейрелд, Вертонген, Дэвис, Дайер, Уинкс, Сиссоко, Алли, Сон Хын Мин (Кейн, 74), Лукас Моура (Эриксен, 67).

Огоҳлантириш:Дайер (9), Менди (16), Олбрайтон (64), Грэй (81).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›