АПЛ. “Шеффилд” ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилди

Eldor Akmurzayev
9 фев 2020, 20:55
Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Шеффилд” – “Борнмут” ўртасидаги учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Каллам Уилсон 14-дақиқадаёқ очган бўлсада, мезбонлар Билли Шарп ҳамда Жон Лундстремнинг голлари эвазига мувозанатни ўз томонига оғдиришди - 2:1.

Шеффилд Юнайтед – Борнмут 2:1

«Брэмелл Лэйн»

Голлар: 0:1 – 13 Уилсон, 1:1 – 45 Шарп, 2:1 – 84 Ландстрем.

Шеффилд Юнайтед – Хендерсон, Болдок, Иган, О`Коннелл, Стивенс, Берге (Ландстрем, 61), Норвуд, Флек, Башем, Шарп (Муссе, 74), Макберни.

Борнмут – Рэмсдейл, Рико, Аке, Фрэнсис, Смит, Уилсон (Кинг, 72), Фрэйзер (Станислас, 84), Биллинг, Серман (Соланке, 88), Гослинг, Уилсон.

Огоҳлантиришлар: Стивенс (39), Серман (53), Муссе (89), Фрэнсис (90).

Аввалроқ, тур доирасида бугун бўлиб ўтиши керак бўлган "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" учрашуви ноқулай об-ҳаво туфайли бошқа кунга қолдирилгани ҳақида хабар бергандик. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›